Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан қочишга уриниш наф бермади
1134
Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона тўловларидан қочишга уриниш наф бермади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги найранг фош этилди.

Хусусан, вилоятда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига хориждан олиб келинган, цемент ташиш учун мўлжалланган “HOWO” русумли юк автотранспорт воситасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4230-сонли Қарори талаблари асосида божхона тўловларидан 2,7 млрд сўмлик имтиёзга эга бўлиш мақсадида божхона органларига тақдим қилинган йўл юк ҳужжатларида 2017 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатилган.

Бироқ экспертиза хулосасига кўра, ушбу автотранспорт воситаси аслида 2010 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

29.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг