Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 79 752 дона қулфлар “очилиб” қолди
1228
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 79 752 дона қулфлар “очилиб” қолди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган “хўжалик моллари” товарлари ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилди.

Кўрик давомида божхона омборидаги юкларнинг ҳужжатлар билан мутаносиблиги текширилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 41 минг АҚШ долларига тенг бўлган 79 752 дона осма қулфлар борлиги аниқланди

Натижада, ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар учун 63,5 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг