Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай қўштирноқ ичидаги “уддабурон тадбиркорнинг” ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Р.Ҳ. ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, умумий қиймати 152 миллион сўмлик вирус блокаторлари ва бошқа тиббий воситаларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.08.2020