Тадбирда Сардоба тумани хокими А.Хидиров, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов, божхона бошқармасининг тегишли бўлим ходимлари, худудда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва махаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.
Бугунги кунда юртимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини республикамизга кириб келишини янада жадаллаштириш, улар учун қулай инвестиция муҳитини янада яхшилаш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда экспортни диверсификация қилинишини таъминлаш мақсадида импорт божхона тўловларидан имтиёзларни назарда тутувчи бир қатор қонуности ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Сайёр қабул давомида йиғилганларга дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли Фармони, “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек тадбир давомида божхона қонунчилигидаги янгиликлар. юртимизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилаётган қулайликлар ва афзалликлар хақида сўз юритилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.09.2018