Карантин қоидалари юмшатилган бўлсада, нафақат юртимиз, балки дунё бўйича ҳамон пандемия хавфи сақланиб турибди. Коронавирус инфекциясини тарқалишининг олдини олиш, беморларни даволашда тиббиёт ходимларининг хизмати беқиёс бўлмоқда.
– Марказимизда айни пайтда 107 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда, – дейди ОИТСга қарши курашиш Сирдарё вилояти маркази бош шифокори Валижон Шерматов, – Пандемия даврида вирус юқтириб олиш хавфи мавжудлигини била туриб, ҳеч бир ходим ўзларига юклатилган вазифасидан қочмади. Касбига содиқ қолиб, чин дилдан меҳнат қилишди. Уларнинг ҳар бирининг фидойилиги таҳсинга лойиқ.
Пандемия бошлангандан буён энг замонавий диагностика воситалари ва зарур тиббий лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган вилоят ОИТС маркази мутахассислари томонидан “COVID-19”га 5 минг 994 тест синови ўтказилди.
– Гап совғада эмас, эътиборда, – дейди СЭОМ вирусология лабораторияси мудири Аҳмедова Дилфуза Тажикуловна, – Бир оғиз ширин сўз, бир даста гул, бир вароқ ташаккурнома билан инсон қалбида, руҳиятида қанчалик улкан кўтаринкилик пайдо бўлади. Ватандошларимиз шифокорлар томонидан томонидан кўрсатилган муолажалар сабаб соғлом бўлиб ҳаётга қайтганини эшитишнинг ўзи биз учун улкан шараф.
29.08.2020