Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коронавирус пандемияси шароитида халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари расмийлаштируви тезкорлик билан амалга оширилмоқда
1277
Бутун жаҳонда коронавирус пандемияси карантинива глобал инқироз шароитидан келиб чиқиб,давлатлар ўз чегараларини вақтинча ёпишга мажбур бўлди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги юк автотранспорт воситаларининг халқаро ҳаракатларига турли чекловлари қўйилиши натижасида экспорт-импорт операцияларининг секинлашишига олиб келди.

Давлатлар ўртасида тезкорлик билан келишувлар амалга оширилиб, мамлакатлар ўртасидаги чегаралар ёпилган бўлсада, ўзаро келишувларга кўра, юк автотранспорт воситаларини маълум чекловлар, яъни автотранспорт воситалари ҳайдовчилари коронавирусга тест топширган бўлишлари ёки тезкор тест олиб, натижаси манфий бўлган тақдирда ҳаракатланишга рухсат берилиши ёхуд юклар темир йўл транспортларида ва авиатранспортларда ташилиши амалга оширилмоқда. Бу орқали халқаро юклар, почта жўнатмаларининг ҳаракати секинлашган бўлсаҳам лекин тўхтатилмади. Бу эса айрим давлатлар учун ўзларининг иқтисодиётини сақлаб туришга, ривожланишига ва жаҳон бозорларида ўзининг ўрнини эгаллаб олишига имкон бермоқда.

Ҳозирги вақтга келиб мамлакатлараро фуқароларнинг эркин ҳаракатига рухсат берилгани йўқ.Экспорт-импорт операциялари амалга оширилаётган бўлса ҳам, фуқаролар томонидан четдан ўз эҳтиёжлари учун олиб келаётган товарларнинг ҳаракати тўхтаган, фақатгина халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали кириб келмоқда. Бу эса мамлакатимизга олиб кирилиши чекланган ёки тақиқланган товарларнинг олиб кирилиш эҳтимолини оширмоқда. Божхона органлари томонидан вазиятдан келиб чиқиб божхона назорати тўлиқ ва синчковлик билан амалга оширилиб, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига чек қўйилмоқда. Хусусан, “Халқаро почтамт” орқали хорижлик фуқаролар томонидан юртимизда истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаролар номига юборилган  почта жўнатмалари орасидаги фонарлар божхона назоратидан ўтказилганда почта жўнатмасидаги фонарнинг ички қисмлари ичига 4 дона, бошқа фуқаро номига юборилган почта жўнатмасидаги фонарнинг ички қисмлари ичига 16 дона ва яна бир ҳолатда почта жўнатмасидаги фонарнинг ички қисмларига эса 46 дона “Каннабис” ўсимлиги уруғлари яширилганлиги,жами 3 та ҳолатда эса 66 дона “Каннабис” ўсимлиги уруғлари аниқланган бўлса, “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан 4 нафар фуқаролар номига жўнатилган курьерлик жўнатмаларидаюк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 87 хил турдаги, оғирлиги 5,4 кг бўлган, умумий қиймати 81,7  миллион сўмлик заргарлик буюмларининг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишининг олди олинган. Бу эса мамлакатимиздаги барча божхона ходимларини янада сергакликка чорлайди.

Хорижий давлатлардан вилоятларга келаётган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийллаштирувидан ўтказиш вилоят божхона бошқармаларида ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига бириктирилган. Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига бириктирилган. Хориждан вилоятга келаётган почта жўнатмалари вилоят почтасига ҳафтада бир марта, яъни жума кунида келиб тушишини инобатга олиб “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари, вилоят почтасига бориб хизмат олиб бориши йўлга қўйилган. Агар ҳафтанинг бошқа кунлари келиб, юкларини олиб кетиш талабини билдирган фуқаролар бўлса, исталган кунда ва вақтда пост ходимлари почтага етиб бориши алоҳида назоратга олинган.

Вилоят почтаси томонидан фуқаролар номига келган жўнатмалар агар жисмоний шахслар учун белгиланган меъёр доирасида бўлган тақдирда,  божхона органлари томонидан ҳеч қандай божхона расмийлаштирувларсиз ва божхона тўловлари ундирилмаган ҳолда олишларига рухсат берилади. Жисмоний шахслар номига келган уяли алоқа воситаларининг  IMEI рақамларини рўйхатдан  ўтказиш учун зарур бўлган тақдирда, келиб тушган товар юк хатлари муҳрлар билан расмийлаштириб берилади. Бу орқали фуқаролар юк хатлари билан ўзларининг уяли алоқа воситаларини IMEI рақамларини рўйхатдан  ўтказишда фойдаланишлари мумкин бўлади. Фуқароларга қулайлик яратиш ва божхона расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида божхона пости ва ходимларига бириктирилган муҳрлар божхона бошқармаларида эмас, балки божхона постларида сақланиши йўлга қўйилган.

Жисмоний шахслар номига келган жўнатмалар агар жисмоний шахслар учун белгиланган меъёр доирасидан ортиқ бўлган тақдирда, “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона тўловлари ундирилади ва божхона кирим ордерлари расмийлаштирилиши йўлга қўйилган.

Жисмоний ва юридик шахслар номига келаётган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ҳақида маълумот ёки ўзларини қизиқтирган саволлари бўлган тақдирда Фарғона вилояти божхона бошқармаси нинг    (73) 244-67-31 рқамли “Ишонч телефони”га ёки “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг (73) 243-86-61 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Фуқароларимизга божхона ходимининг ваколати доирасида хизмат қилмаётгани, тамагирлик ёки коррупция ҳолатларига йўл қўяётганига гувоҳ бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 қисқа рақамли “Ишонч телефони”гаҳам қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

25.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг