Хусусан, ходимлар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари, тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига хушмуомалада бўлиш, божхонада тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва имкониятлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш юзасидан доимий равишда тушунтириш ишлари йўлга қўйилган.
Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича ҳам ишлар йўлга қўйилган.
Маълумки, ҳозирги вақтда божхона органларида 54 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари ишлаб турибди. Бу тизимларнинг жорий этилиши мамлакатимизда бизнесни юритиш жараёнларини янада тезлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, коррупцияга имкон берадиган турли ҳолатларнинг ҳам олдини олмоқда.
Ўтказилаётган тадбирларда, коррупцияга қарши курашиш бўйича аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
27.08.2020