Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимлари ўртасида соф дўстлик ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маданий савиясини ривожлантириш ҳамда ўзаро беллашиб жисмоний тайёргарлик даражасини намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан вазирлик ва идоралар жамоалари, ҳарбий ҳизматчилари ва ходимлари ўртасида спортнинг “Триатлон” тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.
Унда ҳудудда хизмат қилувчи жами 8 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идораларининг ҳарбий хизматчилари қаторида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг ходимлари ҳам фаол иштирок этишди ва ўзаро куч синашишди.
Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўткан ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар қаторида божхона ходимлари ҳам муносиб тақдирланди.
Ўтказилган бу каби мусобақалар ҳарбий хизматчилар орасида спорт турларининг янада оммалашишини таъминлаб, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишига шубҳа йўқ.
27.08.2020