Лекин, афсуски, кўп ҳолларда аҳоли саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний айланмаси ҳамон учрамоқда.
Божхона органлари томонидан бундай сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний ҳаракатини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро К.З. шартли харидорга умумий қиймати салкам 66 миллион сўмлик 420 дона “Samyun Wan” номли сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27.08.2020