Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!
4523
Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 29 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди.
Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Дарҳақиқат, истиқлол туфайли  замонавий инфратузилмага эга божхона хизмати юртимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида тўлиқ шаклланди ва мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамловчи асосий идоралардан бирига айланди.

Ўтган йиллар давомида миллий божхона хизмати самарадорлигини ошириш, соҳани янада такомиллаштириш, ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди.

Давлат божхона қўмитаси Тошкент  шаҳар божхона бошқармаси ҳам мамлакатимиз миллий божхона тизимининг ривожланиши, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, импортни оптималлаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш йўналишида изчил чора-тадбирлар олиб бормоқда.

Хусусан, божхона тўловлари йўналишида жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 5,6 трлн сўм божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилиб, белгиланган режа 105,7 % га бажарилди. Божхона тўловларидан 6,9 трлн сўм имтиёзлар қўлланилди.

Статистика йўналишида ташқи савдо айланмаси 3,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. 168,7 млн АҚШ долларлик товарлар экспорт қилиниб, 3,1 млн АҚШ долларлик товарлар импорт  қилинди.

Хавфни бошқариш тизими орқали 142 984 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, уларнинг 47 648 таси (33,3%) қизил йўлакка, 57 911 таси (40,5 %) сариқ йўлакка, 37 425 таси (26,2 %) яшил йўлакка тақсимланган.

Божхона назорати йўналишида темир йўл транспортида 117 274 та, автотранспортда 86 904 та ташқи савдо юклари ташилган. 32 972 та божхона кўрик жараёнлари ўтказилиб, кўрик жараёнларида  90 та ҳолатда 4,4 млрд сўмлик божхона қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш йўналишида 1100 дан ортиқ ҳуқуқбузарликлар фош этилиб, улар бўйича 59,5 млрд сўмлик товар моддий бойликлар  айшёвий далил сифатида олиб қўйилди. Қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 48,6 млрд сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, ундиришга қаратилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 153 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органларига  юборилган бўлса, 972 та ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ишлар юритилган.

Шу билан бирга, 29 та ҳолатда 664  гр опий, 852,31 гр гашиш, 294,44 гр марихуана, 397 дона “Трамадол”, 192,79 гр гиёҳвандлик воситаларининг бошқа турлари, 3,19 гр синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари, 9 та ҳолатда 440 дона психотроп моддалар ноқонуний айланувининг олди олинди.

Бугунги кунда ташқи савдо айланмасини тартибга  солиш, мамлакатимизнинг инвестицион салоҳиятини оширишда божхоначиларимиз ўзларининг ҳалол ва пок меҳнатлари билан  республика иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Зеро, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ўз Ватанини, она халқини равнақ топтириш учун ўзини аямасдан меҳнат қилиш: бу – жасорат ва мардлик, бу – она юртга муҳаббат ва садоқат, бу – тўғри тарбия ва амалий намуна демакдир.”...

Шундай экан, биз божхоначилар эл-юртимиз равнақи, унинг абадий мустақиллиги ва ёрқин келажаги учун бор куч-қудрат ва билимларимизни аямасдан меҳнат қилишимиз  лозим.

          

27.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг