Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўрткўлда хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
2257
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Тўрткўл туманида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тўрткўлда хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Унда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эътибор ҳамда соҳада қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш ва бизнесни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорларга енгилликлар яратиш ва уларга қўйилаётган талабларни соддалаштириш юзасидан мунтазам равишда қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонга биноан эркин иқтисодий зона иштирокчиларига божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ равишда 3 йилдан 10 йил муддатгача берилганлигини айтиб ўтилди.

Жумладан:

- 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 3 йил муддатга;

- 3 млн. АҚШ долларидан 5 млн. АҚШ долларигача инвестиция
киритилганда — 5 йил муддатга;

- 5 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 7 йил муддатга;

- 10 млн. АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда
- 10 йил муддатга берилиши белгиланган.

Шунингдек. эркин иқтисодий зона иштирокчилари:

- эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилган.

Тадбирда республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган қурилиш материалларига, экспортга юбориладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш юзасидан асбоб-ускуналар, хом ашё ва бутловчи буюмларга божхона имтиёзларини қўллаш,  тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 24 августдаги 684-сонли қарорига асосан хўжалик юритувчи субъектларга ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишига рухсат берилганлиги, бунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган ун миқдори улар томонидан импорт қилинган дон миқдорининг 75 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги ҳам етказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармони юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди. Унга асосан эндиликда:

- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори 30 фоиздан
 15 фоизгача камайтирилди;

- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинди;

- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтирилди;

- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори уч бараварга камайтирилди;

- акциядорлик жамиятлари устав фондининг энг кам миқдори
400 миллион сўм миқдорида белгиланди;

-мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби бекор қилинди.

Йиғилиш якунида тадбиркорларга яратилаётган қулайликлардан фойдаланишда, шунингдек, божхона бошқармаси ҳар бир мурожаатни қонуний ҳал қилишда амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг