Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар моддий бойликларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
1266
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона худудида харакатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Товар моддий бойликларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “Labo” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик телевизор ҳамда чангютгич товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

26.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг