Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро Ш.О. ўзига тегишли бўлган умумий қиймати 34,5 миллион сўмлик, 2 турдаги жами 315 дона “вирус блокатор”ларни ҳеч қандай тегишли хужжатларсиз, ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Мазкур вирус блокаторлари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
26.08.2020