Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланишга бўлган уриниш фош бўлди
1240
Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги найранг фош этилди.

Хусусан, фуқаро Б.А. номига хориждан олиб келинган, “Kamaz” русумли юк автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388-сонли Фармони талаблари асосида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган ҳолда расмийлаштирилади.

Бироқ, ўтказилган текширувлар давомида фуқаро Б.А. томонидан олиб келинган транспорт воситаси қайта жиҳозланиб, транспорт воситасини ўзи ағдарувчи турига ўзгартирилганлиги ва бошқа мақсадларда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг