Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
1103
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан пойтахтимизда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келган Иссиқлик ускуналари ва қотирувчи қисмлар товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.   

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, оғирлиги 13 425 кг бўлган умумий қиймати 335,6 млн. сўмлик “буралиб қотириладиган михлар” товарлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, аниқланган товар-моддий бойликлари учун жами 202,25 млн. қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

26.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг