Хусусан, яқинда яна бир бор “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини мамлакатимизга ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларига чек қўйишди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси В.С. қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган, 70 қути тамаки махсулотларини божхона чегараси орқали яшириб олиб ўтаётганида, унинг қилмиши фош бўлди. Аниқланган ҳолат натижасида фуқародан тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Энди эса пост ходимлари томонидан аниқланган бошқа бир ҳолатга эътиборингизни қаратамиз.
М.С. исмли шах божхона ходимларини чалғитиб, Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган уч нафар фуқаронинг кўмаги билан ароқ, тамаки, шоколад каби умумий қиймати 3 млн. сўмдан ортиқни ташкил этувчи маҳсулотларни божхона назоратидан олиб ўтиш нияти амалга ошмай қолди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
5.09.2018