Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бўлакланган контейнерлар
2093
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 13-моддасига кўра, товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган воситалар ҳам транспорт воситаси бўлиб, ҳар қандай сув кемасини, ҳаво кемасини, автотранспорт воситасини, темир йўл транспорт воситасини ёки контейнерни ўз ичига олади.
Бўлакланган контейнерлар

Божхона кодексининг 145-моддасига асосан, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини божхона тўловлари тўлашдан шартли озод этилган ҳолда божхона ҳудудига бир қатор шартларга риоя этилган ҳолларда вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.

Ушбу шартлардан бири сифатида ижара шартномасининг предмети ёки мазкур транспорт воситасига бўлган ҳуқуқни Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахсига транспорт операциясини транспорт воситасини божхона ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш йўли билан тугаллашдан ўзга мақсадда ўтказишни назарда тутувчи бошқа шартнома предмети бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, ушбу моддада вақтинча олиб кирилган транспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахсига ўтган бўлса, тегишли божхона режимига жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари томонидан ушбу модданинг талабларига зид равишда, тижорат мақсадларида фойдаланиш учун олиб кирилиб, республикамиз худудидан қайта олиб чиқиб кетилмасдан ёки тегишли божхона режимига расмийлаштирилмасдан контейнерларни майда қисмларга бўлиш, парчалаш орқали ушбу контейнерлардан фойдаланиб келаётган бир гуруҳ шахсларни фош қилиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Олинган маълумотлар асосида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, пойтахтимизнинг Яшниобод туманида жойлашган “1-Автобус Саройи” масъулияти чекланган жамиятнинг орқа томонидаги баннерлар ўралган худуд амалдаги тартибларга кўра кўздан кечирилганда 11 дона бут ҳолатдаги бўш контейнерлар ҳамда бўлакларга бўлинган контейнерлар қисмлари борлиги аниқланди.

Ушбу худудда фаолиятини амалга ошираётган фуқаро томонидан шу кунга қадар йўқ қилинган 40 дона ҳамда йўқ қилиш учун мўлжалланган 11 дона бутун контейнерларни тахминий қиймати 62,2 млн. сўмни ташкил этди. Агарда мазкур контейнерлар белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганида тахминан 170,4 млн. сўм божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан контейнерларнинг эгасига нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 - “Ишонч телефони” рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

2.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг