Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. бошқарувидаги “Хюндай Портер” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 50 миллион сўмлик сочиқлар борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Б.Н.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганда мазкур хонадонда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 35,6 миллион сўмлик 2376 дона вазелинлар борлиги аниқланди.
Тезкор тадбирлар давомида ашёвий далил сифатида олинган товар моддий бойликларининг умумий қиймати 85,6 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
26.08.2020