Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эҳтиёт қисмларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1185
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Эҳтиёт қисмларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Х.У. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автоуловнинг тиркамасида олдин ишлатилган,  юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 20 миллион сўмлик “Howo” русумли юк автомашинаси эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

26.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг