Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - миллатнинг фаровон келажаги йўлига тўсиқ демакдир
1317
Инсон яралибдики ўзи, фарзандлари, ота-онаси, яқинларининг тўкис ҳаёт кечиришлари учун ҳаракат қилади. Шу мақсадда тер тўкиб, меҳнат қилади. Аммо, минг афсуски, айрим ҳолларда инсон оилам, бола-чақам учун меҳнат қилаяпман деган фикрда айрим қонунбузарликларга ҳам қўл уриши мумкин.

Бундан ташқари коррупциянинг субъектига кўра давлат хизматчилари, тижоратчилар ҳамда сиёсатчилар томонидан содир этиладиган турлари мавжуд. Шунингдек коррупция пул, хизмат ёки бошқа моддий манфаатдорлик кўринишида ҳам бўлиши мумкин.

Умуман олганда коррупцияни объекти, субъекти, кўлами, даражаси, кўринишига кўра бир неча турлари мавжуд. Лекин, муаммо унинг турида эмас, балки моҳиятида. Тўғри, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Масалан, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси изчил равишда такомиллаштирилмоқда. Корхона ва ташкилотлар иш фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологиялари кенг тадбиқ этилмоқда. Бунинг натижасида, давлат хизматларининг шаффофлиги ошиб, ортиқча бюрократияга барҳам берилди.

Бироқ, коррупцияга нисбатан аҳолининг дунёқарашида, фикрлашида ўзгариш бўлсагина унга том маънода барҳам бериш, ҳеч бўлмаганда уни энг қуйи даражага тушириш мумкин. Бунда, божхоначиларга ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари сифатида алоҳида масъулият юкланади. Боиси, улар давлат органи ходими сифатида ўзининг коррупцияга қарши муросасизлиги билан барчага ўрнак бўлишлари лозим. Бундан ташқари, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали фуқароларда коррупция ва унинг салбий оқибатларига нисбатан имммунитетни шакллантиришда эришиш мумкин.

Статистикага назар солсак, яқин йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги халқаро рейтинги бирмунча ортган, яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Transparency International” индексидаги ўрни 2018 йили 180 та давлат орасида 158-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 йилда 153-ўринни эгаллаган.

Ўйлаймизки бу йил давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган алоҳида орган, “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги” ҳамда “Коррупцияга қарши кураш миллий кенгаши” ўз ваколати доирасида амалга оширган ислоҳотлари натижасида республикамиз соҳага оид рейтингларда, сезиларли даражада юқорига кўтарилишига эришамиз.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, коррупцион аломатлар кузатилган тақдирда дарҳол Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилади.

25.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг