Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”га яширилган товарлар фош бўлди
1384
Яширин иқтисодиётга қарши кураш, белгиланган божхона тўловларини тўламаслик ҳолатларини олдини олиш мақсадида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
“Кобальт”га яширилган товарлар фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро С.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина кузатувга олиниб, тўхтатилди ва ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина салонида қўлбола ясалган хуфя жойларда хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 15 миллион сўмлик 120 дона ёқилғи мойлаш маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

24.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг