Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда
1552
Бугунги синовли ва масъулиятли даврда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши ва фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг шу даврига қадар қиймати 38,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 29 491,47 минг тонна товарлар экспорти  расмийлаштируви амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

-    Ип-калава маҳсулоти экспорти 19,09 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 21,9 фоизи);

- Тайёр мато маҳсулотлари экспорти 7,3  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 34,3 фоизи);

- Помидор маҳсулоти экспорти 1,3 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 3,4 фоизи);

- Ун маҳсулоти экспорти  1,1  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 2,8 фоизи);

- Салқин ичимликлар маҳсулоти экспорти 964 минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 2,8 фоизи);

- Пахта ёғи маҳсулоти экспорти 956,4 минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 2,5 фоизи);

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур пост орқали расмийлаштирув амалга оширилган экспорт асосан Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Афғонистон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Польша каби мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

“Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида, қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлар томонидан товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларга йўналтирилаяпти. Экспорт қилинаётган товарлар инсон омили аралашувисиз “яшил” ва “сариқ” йўлакларга йўналтирилиб, қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

24.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг