Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Бобур” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хорижий мамлакатдан вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган “синтетик толали мато” товарларини божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати қарийб 1 млрд 13 миллион сўмлик “синтетик мато”лар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.08.2020