Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи ва “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан имтиёзлардан ноқонуний тарзда фойдаланишга бўлган уринишларга қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан олиб келинган трикотаж маҳсулотлари назоратдан ўтказилди.
Текширув давомида, мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодлари ўзгартирилганлиги ва натижада 124 миллион сўм имтиёзни ноқонуний олишга бўлган уриниш фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.08.2020