Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бўстонлиқ туманида "Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси фойдаланишга топширилди
2738
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Чимён қишлоғида бунёд этилган мазкур мажмуада аҳоли учун соғломлаштириш ва дам олиш тадбирлари ташкил этилади. Шунингдек, бу ерда спорт, кўнгилочар ва тантанали маросимларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам хизматларкўрсатилади.

Таъкидлаш жоизки, сиҳатгоҳ Чимён тоғ тизмасининг жанубий ёнбағирларида жойлашганлиги сабабли, атмосфера босими нисбатан паст ва ҳавонинг кислород ва ультрабинафша нурлари билан тўйинганлиги юқори нафас йўллари ва асаб тизими касалликларини даволаш учун ҳам жуда фойдали.

Умумий майдони 6 гектарни ташкил этувчи мажмуа ўзида барча қулайликларга эга бўлган 15 та оилавий коттедж ва 12 та дам олиш хоналарини қамраб олади. Шунингдек, бу ерда очиқ ва ёпиқ сув ҳавзаси, замонавий жиҳозланган спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи ҳам ташкил қилинган.

Йилнинг тўрт фаслида ўз кўркамлигини йўқотмайдиган манзарали ва мевали дарахтлардан иборат сўлим боғ, табиатнинг гўзал манзараси бу ерга дам олиш учун келган меҳмонлар вабеморлар соғлиғини тезда тикланиши ва уларнинг ажойиб дам олишлари учун кўмаклашади.

Сиҳатгоҳда юқори даражадаги сифатли хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу эса юртдошларимизнинг мароқли дам олишларига хизмат қилади.

“Бахт” спорт-соғломлаштириш муассасаси”га ташриф буюринг ва мароқли ҳордиқ чиқаринг! Боғланиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+998 98 310 96 47

+998 90 057 96 47

+998 98  396 96 47

*

*

*

*

*

*

*

*

*

 

22.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг