Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Н бошқарувидаги “ISUZI” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 63,5 миллион сўмлик, 5,2 тонна рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22.08.2020