Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Электр жиҳозларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
1047
Товар моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Электр жиҳозларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

Тошкент шаҳар божхна бошқармаси “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан пойтахтимизда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келтирилган “Электр жиҳозлари” товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 48,9 миллион сўм бўлган 1263 дона "электр жиҳозлари" борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

22.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг