Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди
1146
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан вилоятдаги масъулияти чекланган жамият номига олиб келинаётган товар моддий бойликлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик оғирлиги 140 кг бўлган “айланма дискларни қотириш шайбалари” номли товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг