Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида сифати кафолатланмаган 50 дона “Слидерон”, 100 дона “Stanhep” номли дори воситалари, 172 дона кўзойнаклар, 101 дона ҳимоя шлемлари ва 520 дона номли вирус блокаторлар борлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олинган 48,4 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро Н.С.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда фуқаро Ю.Ф. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Х.Ш. томонидан умумий қиймати 34,2 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган дори воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.08.2020