Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтиш учун тузилган найранг иш бермади
1194
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Тўловларни четлаб ўтиш учун тузилган найранг иш бермади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро А.Ж. номига хориждан келтирилган “Рефрежираторлик юк автомобили (ГАЗ) модель 2790а” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида мазкур автотранспорт воситасининг паспорти қалбаки эканлиги ҳамда транспорт воситаси 2017 йилда эмас, балки 2015 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди.

Натижада, 221,6 миллион сўм божхона имтиёзларидан ноқонуний фойдаланишга бўлган уриниш фош этилди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг