Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Кобальт” ҳамда фуқаро М.Ж. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида “Кобальт” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 800 дона вирус блокаторлари борлиги, шунингдек, фуқаро “Нексия-3” русумли автотранспорт воситасида эса, 70 дона сифати кафолатланмаган вирус блокаторлари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 34,5 миллион сўмлик 870 дона вирус блокаторлари “Нексия-3” русумли автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро Р.Ш.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.08.2020