Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказишди.
Натижада, темир йўл вагонларида фуқаро Х.М. нинг номига олиб келинаётган юклар орасида божхона юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 48,2 миллион сўмлик мебель жиҳозлари ҳамда маиший техника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.08.2020