Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – ҳалокат сари йўлдир!
1445
Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат ҳисобланади. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Коррупция – ҳалокат сари йўлдир!

Давлатимиз раҳбарининг  “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имиджини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қанча қулайликлар жорий этилган. Яратилган имконият ва қулайликлардан тадбиркорлар ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари зарур. Шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ўтказиладиган ҳар кунги йўриқномаларда бу борада тадбиркорларга амалий ёрдам беришлари, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширишлари ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича мунтазам равишда кўрсатмалар бериб борилади. 

Шунингдек, ушбу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08”  рақамли ишонч телефонига ҳамда бошқармада ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

21.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг