Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси
1679
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу сабабли Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида божхона органларида хам бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб, жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда чегара божхона постида хизмат олиб бораётган санитария-эпидемиология, тиббиёт ходимлари, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, ветеринария назорати ҳамда 9232-сонли ҳарбий қисм хизматчилар иштирокида Коррупция – жамият кушандаси мавзусида тадбир ўтказилди.

Йиғилишда божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушинтиришлар берилди.

Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон фармони мақсад ва вазифалари йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

Бундай йиғилишларни ўтказишдан мақсад аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашиш, унинг олдини олишдир.  Йиғилиш иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдириш жараёнида, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этилиб унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этиб ўтганликлари, йиғилишдан кўзланган мақсадга эришилганини яққол намунасидир.

21.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг