Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 129 млн. сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди
1980
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан қимматбаҳо металлар ва улардан ишланган заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош этилди.
Божхоначилар 129 млн. сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди

Хусусан, “Истамбул-Тошкент” йўналишида учиб келган фуқаро Р.Д. 132 гр. оғирликдаги ва унинг ҳамроҳи Х.Ш. 89,6 грамм оғирликдаги тилла занжир ва зиракларни божхона назоратидан яширинча олиб киришаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Деҳлидан учиб келган яна бир фуқаро Р.А. эса божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтаётиб, божхоначиларнинг диққатини тортди. Унинг безовталаниши сабаблари эса шахсий кўрик давомида ошкор бўлди. Қаранг-ки, ушбу шахс ҳам декларацияланмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида тақдим қилинмаган 155 гр. оғирликдаги тилла занжирни божхона назоратидан яширинча олиб ўтмоқчи бўлган экан.

Шу тариқа пойтахт аэропортида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида божхоначилар томонидан жами 586,6 грамм оғирликдаги, дастлабки суриштирувларга кўра тахминий қиймати 129 млн. сўмлик заргарлик буюмларининг божхона назоратидан яширинча олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

5.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг