Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларининг ноқонуний “олди-сотди”сига чек қўйилди
1520
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний тарзда сақлаш, тарқатиш ва уларнинг яширин савдосига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Дори воситаларининг ноқонуний “олди-сотди”сига чек қўйилди

Хусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Тадбир давомида фуқаро М.А. ўз бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автотранспорт воситасида шартли харидорга 278 қути “Мидокалм”, 33 қути “Тенвир”, 100 қути “Урсосан” ва 71 қути “Дюфастон” номли дори воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Қонунбузардан умумий қиймати 50 миллион сўмлик 482 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг