Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида иш қизғин
1757
Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали ишлаши учун шароит яратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида иш қизғин

Ҳозирги синовли кунларда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўз ўрнида яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ва энг асосийси дунё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солиб меҳнат қилишмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Жасурбек Файзуллаев “Ургут” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган корхонларнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди.

Хусусан, эркин иқтисодий зонасида фаолият бошлаган йирик экспортёр корхоналардан бири “SAM ELEKTRO SERVIS” Ўзбекистон ва Туркия қўшма корхонасига ташриф буюрди.

“Ўзбек” миллий бренди остида юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш ва жаҳон бозорига олиб чиқишга ихтисослашган мазкур корхона 2018 йилнинг декабрь ойида ишга тушган.

Корхона томонидан пандемия муносабати билан жорий этилган карантин давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт миқдорини ошириш юзасидан мукаммал ҳаракат дастури ишлаб чиқилган.

Корхона йилига 260 минг дона электрдуховка, 100 минг дона газ плита ва 100 минг дона дудбурон ишлаб чиқариш қувватига эга. Шунингдек, корхона 15 хил турда электрдуховка, 10 хил турда газ плита, 5 хил турда дудбуронлар ишлаб чиқармоқда. Корхонада 200 га яқин ходим 2 сменада 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

Маҳсулотларнинг 40 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Корхона маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон каби давлатларга экспорт қилмоқда.

– Туркия ва Хитойдан келтириб ўрнатилган замонавий ва юқори сифатли техник ускуналар ёрдамида ҳозирча газ плита ва электр духовкалар ишлаб чиқарилмоқда, – дейди корхона раҳбари Соҳиб Азимов. – Маҳсулотга талаб юқори. Жумладан, 2019 йил давомида 1 миллион 200 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотни хорижга экспорт қилдик. 2020 йилда ҳам экспорт ҳажмини оширишга ва ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Пандемия шароитига қарамасдан жорий йилнинг ўтган даври давомида корхона томонидан 500 минг АҚШ долларга яқин маҳсулот хорижга экспорт қилинди.

Ўз ўрнида корхонанинг экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнларини қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш борасида “Самарқанд” ТИФ божхона пости таркибидаги “Ургут” эркин иқтисодий зонаси пункти божхона ходимлари 24 соат давомида хизмат олиб бориб, импорт ва экспорт товарларини соддалаштирилган божхона расмийлаштирувидан ўтказиб келишмоқда.

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг