Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
220 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
1180
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
220 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмаси  фош этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида “Нанай-Наманган” йўналишида харакатланаётган фуқаро Б.О. бошқарувидаги “СNНТС” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 220 миллион сўмлик 2086 дона чойшаблар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг