Айниқса, коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартиб амал қилаётган ҳозирги шароитда пост ходимларининг зиммасидаги масъулият янада ортди. Карантин чекловлари амал қилаётган ҳозирги даврда ташқи савдо юкларининг экспорти ва импорти, товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви, юкларнинг божхона кўриги узлуксиз равишда, кечаю кундуз амалга оширилмоқда.
Хусусан, экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, республикамизга импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан ўтказилмоқда.
Йил бошидан бугунги кунга қадар “Қоракўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида расмийлаштирилган 3,1 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари асосида, қиймати салкам 94,99 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи товарларнинг экспорти ва импорти амалга оширилди. Вилоятда ташқи савдо асосан Эрон, Туркманистон, Россия, Туркия, Германия, Хитой, Корея, Қозоғистон каби мамлакатлар билан амалга оширилган.
Мазкур жараёнларда давлат бюджетига салкам 21,96 млрд. сўмлик божхона тўловлари ундирилди. Бюджетга ундирилаётган тўловлардан кўра, тадбиркорларимизга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзларнинг салмоғи катта эканлиги мамлакатимизда тадбиркорларга божхона соҳасида кенг енгилликлар берилаётганини англатади. Аҳамият беринг, йил бошидан буён вилоят тадбиркорларига божхона тўловларидан 197,195 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Бир сўз билан айтганда, “Қоракўл” ТИФ божхона пости ходимлари ҳам ҳозирги мураккаб ва синовли кунларда масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорларимизга ҳар томонлама кўмаклашишда камарбаста бўлишмоқда.
14.08.2020