Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда
1337
Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали ишлаши учун шароит яратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда

Юртимизда тадбиркорлик  субъектларига жорий этилаётган имтиёзлар  уларнинг  жадал фаолият олиб боришлари учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Эътиборлиси ушбу имтиёзлардан корхоналар янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда истиқболли режаларни йўлга қўйиш учун унумли фойдаланишмоқда.

Сирдарё вилояти ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан экспортни ривожлантириш, товарларни махаллийлаштириш ҳамда импортни оптималлаштириш юзасидан август ойида ўтказиладиган учрашувлар  режаси  асосида  вилоятда  коронавирус пандемияси давомида ўз фаолиятини узлуксиз давом эттираётган “Baraka-teks” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага бошқарманинг масъул ходимлари ташриф буюриб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда учрашув ташкил этишди.

 Сирдарё вилоятидаги бир кунда 4.2 тонна ип-калава маҳсулотини ишлаб чиқарувчи «BARAKA TEKS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси имтиёз ва енгилликлардан самарали фойдаланаётган  корхоналардан  биридир.  Сабаби 2011 йилда 65 нафар иш ўрни  билан бошлаган мазкур корхонада бугунги  кунда 230 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат билан банд бўлишмоқда.

 Корхона томонидан  ўтган 2019 йилда 2 млн. 331 минг АҚШ доллари миқдорида, жорий йилнинг 7 ойи давомида 816,404 минг АҚШ долларига тенг қийматдаги, оғирлиги 431,8 тонна тайёр маҳсулотлар Хитой, Туркия ва Россия каби хориж давлатларига экспорт қилинди. Ўз навбатида ислоҳотларнинг ижобий самараси сифатида корхонанинг 2019 йилдаги соф фойдаси 2 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этганлигидан ҳам кўришимиз мумкин. Шунинг билан бирга корхона иқтисодчилари бу кўрсаткични бу йилда 3 миллиард сўмдан оширишни ўзларига мақсад қилишган.

Тадбир иштирокчиларига вилоят божхона бошқармаси Божхона назоратини ташкил этиш бўлими катта инспектори Р.Нормаматов божхона қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар, тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар ва қулайликлар, шу жумладан Президентимиз томонидан жорий йил 5 июнда имзоланган ПФ-6005-сон Фармон асосида божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинганлиги бўйича тушунтиришлар  берди.

Бугунги кунда божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишга, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кенг имкониятлар очилишига, шу билан бир қаторда юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

Тадбирда  иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг