Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро А.Н шартли харидорга жами 99 дона сифати кафолатланмаган вирус блокатор тиббий воситалари ҳамда 100 дона сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган вирус аниқловчи тестларни жами 23,4 миллион сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.08.2020