Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес Бенц Вито”га ортилган телевизорлар манзилга етиб бормади
1170
Ҳалол тадбиркорлик билан шуғулланиш ўрнига божхона тўловларидан қочиб, товар-моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес Бенц Вито”га ортилган телевизорлар манзилга етиб бормади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан чегараолди ҳудудларда товарларнинг ноқонуний кириб келишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда “Чимён-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Мерседес Бенц Вито” русумли автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 67 миллион сўмлик жами 61 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.К. бошқарувидаги “Мерседес Бенц Вито” русумли автомашина Фарғона тумани ҳудудида тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 44 миллион сўмлик 64 дона чойшаблар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг