- Ўзбекистондан борган зиёратчиларимиз алоҳида гуруҳларга ажратилиб, ҳар бир гуруҳга тажрибали кишилар бош бўлди. Зиёратчиларимизга ҳар томонлама юқори даражада ғамхўрлик кўрсатилиб, алоҳида шифокорлар ажратилгани, ҳаж амалларини бажариш тартиби, йўналишлар аниқ белгилаб қўйилгани боис қийинчилик ва муаммолар бўлмади – дейди Урганч шаҳар бош имоми Хасан Кенжаев. – Бизларни кутиб олишда кўрсатилаётган хизматлар юқори савияда ташкил этилганлигидан жуда мамнун бўлдик. Айниқса, божхона назоратидан ўтаётганда навбатда туриб қолмасдан, қисқа вақт оралиғида ўтишимиз қувонарли ҳолдир.
“Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан юқори даражада божхона хизматлари кўрсатилиб, зиёратчиларни қўл юклари ва багажлари қисқа муддатда божхона назоратидан ўтказилди. Шунингдек, зиёратчиларимизнинг 100 фоизи халқаро аэропортларда жорий этилган “яшил йўлак” орқали ҳаракатландилар.
Маълумот ўрнида, Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан йиғилган 203 нафар зиёратчиларимиз ҳаж зиёратини адо этиш бахтига мушарраф бўлди.
***
Жорий йилнинг июль-август ойларида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳаж ва Умра Жамоатчилик ҳайъати томонидан тасдиқланган жадвал асосида Наманган халқаро аэропорти орқали Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан жами 2832 нафар муборак ҳаж сафарига борувчилар кузатиб қўйилган эди.
Энди эса улар Ҳаж зиёратини адо этиб, бирин-кетин она юртга қайтмоқдалар. Наманган халқаро аэропортида эса юртдошларимизни кутиб олиш юқори савияда ташкил этилиб, зиёратчиларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, “Наманган аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан муборак ҳаж сафаридан қайтаётган фуқароларга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманган халқаро аэропорти орқали муборак Ҳаж зиёратчиларини кутиб олиш жорий йилнинг 14 сентябрь кунига қадар давом этади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
5.09.2018