Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!
1366
Мамлакатимизда коррупция иллатига қарши курашишда барча соҳалар қатори божхона органларида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

Биргина мисол, бугунги кунга келиб, Давлат божхона қўмитасида рақамли иқтисодиётнинг бўлаги ҳисобланган автоматлаштирилган ахборот дастурлари сони 54 тани ташкил этиб, божхона соҳасининг барча йўналишларини тўлиқ қамраб олиши, шунингдек мазкур дастурларнинг ўз вақтида амалиётга жорий этилганлиги, божхона органлари хизмат самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, тизимда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши сўзимиз исботидир.

Барчага маълумки, Юртбошимиз ташаббуси ва бевосита саъй-ҳаракатлари билан қўшни ва чет эл давлатлари билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик натижасида мамлакатлар ўртасида фуқаролар ҳаракати ҳамда товар айланмаси ҳажми бир неча баробарга ошди. Бу эса ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланишни тақозо этади.

Мазкур жараёнда божхона органлари томонидан ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инсон омилисиз бошқариладиган хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланилаётганлиги, ўзининг самарасини бермоқда.

Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада оширади, бундан ташқари, рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг асосий кушандаси ҳам ҳисобланади. Сабаби, асл маълумот ва рақамлар хотирага муҳрланади ва хотирада сақланади, керак пайтда ҳаққоний маълумотларни тезда тақдим этади.

Дарҳақиқат, юқорида қайд этилган вазиятда бирон маълумотни яшириш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилади. Бу жараёнда маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимдаги маълумотларни ўчириш ва чалғитишнинг имкони йўқ. Натижада  маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, божхона ва солиқ тушумлари ўз вақтида ва тўғри тўланади, шунингдек коррупциянинг олди олинади.

Шу ўринда, божхона қонунбузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлганингизда Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08”  рақамли ишонч телефони ёки Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг