Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилмоқда
3833
Бугунги кунда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар жадал суръатлар билан амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса битта. Халқимиз учун қулай турмуш шароитини яратишдир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам, мамлакат ҳам бадавлат бўлади”.

Бунинг учун аввало жойларда мавжуд муаммоларни ўрганиш, улар ечимида амалий ёрдам кўрсатиш, бир сўз билан айтганда халқ билан фаол мулоқотни йўлга қўйиш талаб этилади.

Ҳозирги кунда юртимизда давом этаётган пандемия шароитидан келиб чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ва эътирозларини масофадан туриб қабул қилиш ва бу орқали жойлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармасига йил бошидан шу кунга қадар 19 та ёзма ва 39 та оғзаки шаклдаги жами 58 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 56 таси ариза, 1 таси шикоят ва 1 таси таклиф кўринишида бўлиб, буларнинг барчаси тегишли бўлимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда тўлиқ ўрганилган.

Юборилган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартиб асосида кўриб чиқилиб, муаллифларига керакли кўрсатмалар ва амалий ёрдамлар берилган ҳолда ўзининг мантиқий нихоясига етказилмоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси  фуқаролар ва тадбиркорларнинг божхонага оид муаммолари вужудга келмасидан аввал уларга тўғри йўналишни кўрсатиш орқали фаолиятларида узилишларни одини олишни ўзларига мақсад қилган. Ушбу йўналишда бошқарма мутасаддилари томонидан йил бошидан шу кунга қадар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва жамоатчилик билан 121 маротаба учрашувлар ўтказилган.

Юқоридаги саъй ҳаракатларнинг самараси ўлароқ йил бошидан буён жами 19 та (Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 15 та, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасидан 2 та ҳамда ишонч телефонлари орқали 2 та) ёзма мурожаат келиб тушган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага камайган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, фуқаролар божхона қонунбузилиши ҳолатларига оид маълумотлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.

 

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг