Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган “Ҳаво киритиш учун турбокомпрессорнинг ротор пичоғи эҳтиёт қисми” товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 218 миллион сўмлик 436 дона шу турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Аниқланган товар-моддий бойликлари учун 52 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.08.2020