Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Корадори 2020” кенг қамровли тезкор тадбирларининг навбатдаги босқичида бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.
Жумладан, Китоб туманида фуқаро Н.Ш.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқадаги анор дарахти остида 15 туп каннабис ўстирилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, хонадонда яна 2 туп шу турдаги гиёхванд ўсимлик қуритилган ҳолда сақланаётганлиги ҳам фош бўлди.
Шу тариқа жами соф оғирлиги 31 кг. 500 гр. каннабис ва 110 гр. марихуана гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Божхоначилар ва ички ишлар ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда мазкур туманда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Я.нинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари чиппакка чиқди.
Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечириш давомида ушбу шахс ўз ҳовлисида оғирли 5 кг. ни ташкил қилувчи 3 туп каннабис парваришлаётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
13.08.2020