Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - жамият кушандаси
1358
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида сўнгги йилларда тизимли равишда ишлар олиб борилиб, тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятнинг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш барчамизнинг биринчи даражадаги муҳим вазифамиз.

Божхона органлари томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш борасида ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали тамагирлик ва коррупцияга йўл қўймаслик борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582 сонли Фармонига биноан божхона хизмати ходимларининг лавозим маошлари оширилди.

Юқорида қайд этилган ўзгартириш божхона хизмати ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда ўз-ўзидан коррупция ва тамагирликка йўл қўйилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва божхона органи ходимларининг коррупция ва тамагирлик ҳолатларини олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 “Ишонч телефони” ташкил этилиб, 24 соат давомида мурожаатларни қабул қилмоқда.

13.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг