Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда курьерлик жўнатмалари орасида яширинча 200 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги дори-дармонлар юборилганлиги фош бўлди
1105
Сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари инсон учун энг азиз неъмат – сиҳат-саломатликка жиддий хавф туғдириши мумкин.
Навоийда курьерлик жўнатмалари орасида яширинча 200 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги дори-дармонлар юборилганлиги фош бўлди

Республикамиз божхоначилари дори воситаларининг ноқонуний айланувига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида дори воситаларини курьерлик жўнатмалари орқали ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олинди.

Тезкор тадбирда курьерлик ташкилотларидан бирининг номига четдан келтирилган жўнатмалар белиганган тартибда божхона назоратидан ўтказилади. Мазкур жараёнда жўнатмалар орасига яширилган ҳолда 13 турдаги сифати кафолатланмаган дори-дармонлар юборилганлиги аниқланди.

Сақлаш ва ташиш қоидаларига зид равишда келтирилган 300 донадан зиёд мазкур дори-дармонларнинг умумий қиймати 95 млн. 210 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, вилоят божхоначилари яна бир ҳолатда йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган ҳолда қиймати 12 млн. 600 минг сўмлик 105 дона  “Оксапар” дори воситаларини курьерлик жўнатмалари орқали олиб кирилишининг олдини олишди.

Яна бир ҳолатда эса курьерлик жўнатмаларидаги  сочиқ ва чойшаблар қутилари ичига дори воситалари усталик билан яширилиб, қайта қадоқлангани маълум бўлди.

Божхона ходимларини чалғитиш орқали сохта тадбиркорлар 23 турдаги 10 минг донадан зиёд дори воситаларини яшрин равишда олиб киришмоқчи бўлишган.

Мазкур дориларнинг умумий қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 97 млн 190 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

13.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг