Вилоятда ўтказилган тезкор тадбир давомида чегарадош ҳудуддан ҳаракатланиб келган фуқаро Х.Д. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олинади.
Ҳайдовчи Данғара туманида фуқаро Р.М.нинг хонадонига етиб келган вақтида кузатувга олинганини сезиб қолади ва воеа жойидан яширинишга уринади.
Мазкур автотранспорт воситаси эса белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида 13 турдаги жами 580 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро Р.М.нинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганида бу ерда ҳам 2 турдаги 542 дона уяли алоқа воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида қонунбузарлардан ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган 1122 дона уяли алоқа воситалари хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати эса 200 млн. 495 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
13.08.2020